Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилади

2022-09-08

2022 йил 8-9 сентябрь кунлари пойтахтимизда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити бўлиб ўтади. 

"Парламент етакчилиги: барқарорлик ва фаровонликни янада самарали таъминлашда хавф-хатарларни баҳолаш" мавзуида бўлиб ўтадиган саммит доирасида адолат, интеграция ва атроф-муҳит муҳофазаси, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлик соҳасидаги эҳтиёжлари, пандемиядан кейинги иқтисодиётни тиклаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш сингари масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилиш, иштирокчиларнинг Самарқанд шаҳрига ташрифини уюштириш кўзда тутилган.

МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган мазкур саммитда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар ҳамда ҳамкор халқаро парламент ташкилотларининг аёл раҳбарлари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммитини Тошкентда ўтказиш келишувига 2021 йил сентябрь ойида Венада ташкил этилган 13-саммит чоғида эришилган. Ўшанда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Ўзбекистоннинг пандемиядан кейинги даврдаги устувор йўналишларидан бири сифатида хотин-қизларнинг эътиборини иқтисодий рағбатларга қаратиб, уларнинг соҳадаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, грантлар, кредитлар ажратиш, шунингдек, қизлар, аёлларни ўқитиш ва касб-ҳунарларга ўргатиш бўйича мамлакатимиз тажрибаси ҳақида батафсил маълумот берган эди. Шунингдек, республикада хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишлар қайд этилган.

Маълумот учун айтиш мумкин, Парламентлараро иттифоқ 200 га яқин мамлакатларнинг парламентларини бирлаштирган бўлиб, мулоқот учун энг йирик майдон ҳисобланади. 

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться