Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамюртларимиз жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради

2022-08-24

Бугун, 24 август куни Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланмоқда.

Дунёнинг 61 та давлатидан 500 нафарга яқин дзюдочилар иштирок этаётган чемпионатда Тоҳир Файзиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам медаллар учун баҳс олиб боради.

Кеча чемпионат баҳслари олдидан қуръа ташлаш ва мандат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур нуфузли мусобақада юртимизнинг 9 нафар ўғил ва 8 нафар қиз дзюдочилари қатнашмоқда.

Чемпионат баҳслари 27 августга қадар давом этади.

Манба: ЎзА

Поделиться