Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда “YANGIAMARKET” II ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтади

2022-08-06

Жорий йилнинг 6 ва 7 август кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида  “YANGIAMARKET” ҳунармандлар, рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва мусиқачиларнинг иккинчи фестивали бўлиб ўтади.

Фестивал Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида ҳамда EXPRESS  24 хизмати ҳамкорлигида ташкиллаштирилмоқда.
 
“YANGIAMARKET” – янги форматдаги тадбир бўлиб, бизнес, маданият ва санъатнинг кўплаб соҳалари вакилларини ўзида жамлайди. Тадбир доирасида энг яхши ёш ва истиқболли дизайнерлар, ҳунармандлар, бастакорлар ва рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва ўз соҳасининг бошқа мутахассислари ўз ишларини тақдим этадилар. 
 
Икки кунлик фестивал дастурида Samocean (Samara dueti), DIOR (Moskva), Valeri (Toshkent), COC (Toshkent) каби маҳаллий ва хорижий ёш ижодий гуруҳлар ўз мусиқий чиқишларини намойиш қиладилар.  
 
Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар “Varim  Kofe” қаҳвалари, “LILICHA” чойлари ва "Testo by Zamira" мазали таомларидан татиб ко’ришлари мумкин.
 
Маълумот учун, фестивалга кириш бепул.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться