Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистоннинг тинчлиги ва барқарорлиги йўлида

2022-07-25

Мазкур анжуманни ўтказишдан қуйидаги асосий мақсадлар кўзланган:

- Халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон йўналишидаги саъй-ҳаракатини мувофиқлаштириш, ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланиши, афғон халқига шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

- Афғонистон ҳукумати томонидан жаҳон ҳамжамиятининг асосий талаблари бажарилиши (кенг вакиллик асосида ҳукумат тузиш, аёллар ҳуқуқи меъёрларига риоя қилиш, қизларнинг тўлақонли таълим олишини таъминлаш ва ҳоказо) жараёнини тезлаштириш масаласида самарали халқаро мулоқотни йўлга қўйиш. Бу Афғонистондаги миллий ярашув жараёнини охирига етказишнинг асосий шарти бўлади;

- Афғонистон Муваққат ҳукумати томонидан ушбу мамлакат ҳудудидан қўшни ва минтақанинг бошқа давлатлари ҳамда бутун дунё хавфсизлиги манфаатига қарши фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича олинган мажбуриятларни тасдиқлаш;

 - Афғонистоннинг чет элдаги молиявий активларига қўйилган чекловларни бекор қилиш, шунингдек, мамлакат ҳудудида транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш мумкинлигини тушунтириши.

Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши нафақат минглаб иш ўринлари яратиш, афғон жамияти ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга, балки Афғонистон заминида узоқ кутилган тинчлик, барқарорлик ўрнатилишига хизмат қилади.

Манба: ЎзА

Поделиться