Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимлари куни

2022-06-12

Ҳурматли Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати вакиллари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-Қарорида июнь ойининг 2-якшанбаси «Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимлари куни» деб белгилаш ва нишонлаш бўйича вазифалар берилган.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан ушбу кунни кенг нишонлаш ҳамда саноат корхоналари эришган ютуқлар билан таништириш мақсадида «Тўқимачилик ютуқлари ҳафталиги» эълон қилиниб, унинг доирасида Республикамизнинг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида эришилган натижалар, соҳа ривожига ўз хиссасини қўшган инсонлар фаолияти билан таништириб борамиз.

Шу билан бирга, барча саноат вакилларини ушбу акцияга қўшилиб «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж ходимлари куни»ни кенг нишонлашга чорлаб қоламиз.

Корхонангиз ёки ўзингиз эришган ютуқлар акс этган турли фотосуратлар, мақолалар, видеороликлар, тилаклар – барчасини ОАВ билан ишлаш бўлимига юборишингиз ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда share қилишингиз мумкин!

Манба: Ўзтўқимачиликсаноат

Поделиться