Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро архивлар куни

2022-06-09

Халқаро архивлар кенгаши (ICA) томонидан 2007 йил ноябрь ойида Квебек (Канада)да ўтказилган Бош ассамблеяда 9 июнь – Халқаро архивлар куни этиб ҳар йили нишонлаш жорий этилган.

Халқаро архивлар кенгаши – жаҳон архив жамияти ташкилоти бўлиб, бугунги кунда 199 та мамлакатдан 1900 га яқин аъзоларига (архивлар) эга ва улар томонидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги 2009 йилдан буён Халқаро архивлар кенгаши (ICA) ЕВРООСИЁ ҳудудий бўлинмаси аъзоси ҳисобланади.

Архивлар куни – бу нафақат мазкур соҳа ишчиларининг касбий байрамигина бўлмай, балки кенг жамоатчилик ва қарор қабул қилувчи шахслар эътиборини архив иши ютуқлари ва муаммоларига қаратадиган унутилмас сана ҳисобланади.

Анъанага кўра, мазкур муҳим касб эгаларининг машаққатли меҳнатини нишонлаш ниятида, ушбу кунга турли мамлакатларда архив ишининг ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш учун турли хил байрам ва маърифий тадбирлар ўтказилади.

Поделиться