Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Лазги» халқаро рақс фестивали

2022-04-25

25-30 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида «Лазги» халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади.

Ёрқин тадбир ЮНEСКО, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа идоралар ҳамкорлигида ташкил этилади. Тадбирда 30 дан ортиқ давлатдан меҳмонлар иштирок этиши кутиляпти.

Фестиваль доирасида рақс санъатига бағишланган кўргазма павильонлари, миллий чолғу асбоблари ва либослари, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда, уларни Ичан-қалъа мажмуаси ҳудудида савдо қилиш ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, «Лазги» Хоразм рақси Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган. Бу ҳақдаги қарор 2019 йил 12 декабрда ЮНEСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қабул қилинган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться