Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро ҳамширалар куни

2022-05-12

1974 йилда Халқаро ҳамширалар кенгаши ташаббуси билан ҳамширалик соҳаси асосчиларидан бири Флоренс Найтингейл таваллуд куни муносабати билан 12 май санаси “Халқаро ҳамширалар куни” сифатида йил тақвимига муҳрланган.

Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда, шу жумладан, юртимизда ҳам кенг нишонланади. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасига ихтисослашган нуфузли муассасаси бўлмиш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан ҳамширалик соҳаси асосчиларидан бири Флоренс Найтингейл таваллудининг 200 йилллиги муносабати билан 2020 йил «Халқаро ҳамширалик ва акушерлик хизмати ходимлари» йили деб эълон қилинган.

Ҳар йили Халқаро ҳамширалар кенгаши Халқаро ҳамширалар куни мавзуси ва шиорини белгилайди, ушбу шиор остида кўплаб мамлакатларда конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилади. 

ЖССТ ҳисоботига кўра, дунёда 28 миллионга яқин ҳамшира бор ва давлатлар учун камида 5,9 млн ҳамшира етишмаяпти.

Ҳисоботларга кўра, ҳамширалар соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик профессионал гуруҳ бўлиб, тиббиёт ходимлари умумий сонининг қарийб 59 фоизини ташкил қилади.

Пандемия – тиббиёт ходимлари қанчалик муҳим касб эгалари эканликлари ҳамда уларнинг жамиятдаги аҳамиятлари нечоғлик муҳим эканлигини кўрсатиб қўйди.

Биз тиббиёт ходимлари вакиллари бўлмиш ҳамшираларнинг тимсолида халқ саломатлиги йўлида ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган, билимли, моҳир, чаққон, эпчил, зукко бўлган шарафли касб эгаларини кўрамиз.

Ўттиз тўрт миллиондан зиёд халқимиз орасида уларнинг беминнат хизматига иши тушмаган одам бўлмаса керак. Зеро, ҳамширалар доим тиббиётнинг энг олди сафларида фаолият юритувчи фидойи мутахассислардир. Тиббий-илмий марказлардан тортиб қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктларигача бўлган бўғинда тиббий маслаҳат ёки ёрдам сўраб келган инсонларга, энг аввало, улар пешвоз чиқади.

Шу кунда бутун дунёда юзага келган вазият юртимизнинг ҳар бир фуқароси зиммасига катта масъулият юкламоқда. Бу борада, тиббиёт ходимларининг хусусан, ҳамшираларнинг елкасидаги юкнинг залвори оғир.

Ҳеч шубҳа йўқки, чин дилдан ва жонбозлик билан меҳнат қилиб келаётган Сиз, фидойи юртдошларимиз бугун бутун салоҳият ва тажрибангиз, куч ва ғайратингизни аямай, ана шундай улкан ва масъулиятли вазифаларни шараф билан муносиб адо этишга қодирсиз. 

Сизларга пандемияни енгиб ўтишда куч-қувват ҳамда сабр ва матонат тилаймиз. Шунингдек, Сиз азизлармизни қутлуғ касб байрамингиз билан самимий табрик этиб, барчангизга сиҳат-омонлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака ёр бўлишини тилаймиз.

Поделиться