Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни

2021-11-14

Республикамиз мустақилликка эришгандан буён юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида самарали ислоҳотлар амалга оширилди.

Ўтган давр мобайнида аҳоли саломатлигини  сақлаш, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза килиш борасида Давлат дастурлари ва ўнлаб Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини  олиб бориш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш  борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларни амалга оширишда давлат ташкилотлари билан бир қаторда нодавлат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор.

Давлат дастури доирасида "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди  бемор болалар ҳамда кам таъминланган оила фарзандларига амалий кўмак бериш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оилада тиббий маданиятни ошириш, аёллар соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида қандли диабет билан касалланган бемор болалар учун бир қатор хайрия ишларини амалга ошириб келмоқда. 

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш мумкинки, 1991 йилдан бери “инсулин” моддасининг кашфиётчиси Фредерик Бантинг таваллуд топган сана (14 ноябрь) “Халкаро қандли диабетга қарши кураш куни” сифатида нишонланади. Умуман олганда, бу янги касаллик эмас. Қандли диабет касаллиги ҳақидаги маълумотлар милоддан аввалги биринчи асрда Цельс ва Арет каби юнон шифокорларининг қайдларида учрайди.

Кўп йиллар давомида одамлар бу касаллик билан қандай курашишни билмас эдилар. “Қандли диабет” ташҳиси беморга нафақат тузалиб кетишга, балки яшашга ҳам умид қолдирмас эди. 1922 йилнинг январь ойида канадалик ёш олим Фредерик Бантинг инсулин моддасини инъекция қилиб ушбу касалликнинг оғир  формаси билан хасталанган 14 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолади. Инсулин моддасига патент олиш ўрнига Бантинг барча ҳуқуқларни Торонто университетига беради. Кейинчалик барча ҳуқуқлар Канаданинг тиббиёт тадқиқот Кенгашига берилади ва 1922 йил охирида янги дори воситаси сотувга чиқади. Гарчи қандли диабет касаллиги бугунги кунда ҳам тўлиқ даволанмаса-да, “инсулин” моддаси ёрдамида бу касалликни назоратда ушлаб туриш мумкин. Бу кашфиёт миллионлаб инсонларнинг ҳаётини асраб қолишга имкон яратди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 14-ноябрь” Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни”  муносабати билан “Биргаликда кучлимиз – ҳамжиҳатликда курашайлик” лойиҳаси доирасида Республика буйлаб “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди  ТИП бригадаси шифокорлари ва  вилоят тиббиёт бирлашмалари невролог, терапевт, педиатр, травматолог мутахассислари ҳамкорликда Қандли диабет билан назоратда турувчи болалар ва ўсмирларни тиббий кўрикдан ўтказди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда ҳомийлар томонидан зарур дори-дармон, тиббий анжомлар (инсулин шприцлари),  бадиий адабиётлар эсдалик совғалари сифатида тарқатилди, фонднинг вилоят филиалларида бемор болаларга ва катталарга дори воситалари (юрак-қон томири препаратлари, витаминлар), оёқ кийимлар, санитар-гигиеник воситалари совға тариқасида топширилди.  

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Қашқадарё, Навоий, Бухоро, Самарканд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудий филиалари ТИП бригадаси шифокорлари “Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни”  муносабати билан  аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, “Диабетга ўрин йўқ”, “Диабетга қарши  курашайлик ” мавзуларида  тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб боришди, қандли диабет касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олиш йўллари ҳақида кенг тушунчалар беришди. Касалликни эрта аниқлаш ва даволаш учун вақтида тиббий кўрикдан ўтиш муҳимлигини таъкидлаб ўтилди. 

“Соғлом авлод учун” фонди ушбу хайрия тадбирларини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилини билдиради.

Поделиться