Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қатағон қурбонларини ёд этиш куни

2015-08-31

Эл-юртимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда қурбон бўлганлар хотираси миннатдор авлодлар ёдида абадий сақланиб қолади.

Мустабид тузум даврида миллион-миллион бегуноҳ инсонларнинг умри хазон бўлганини, қанча-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, қанча-қанча гўдаклар етим қолганини тарих, бугунги ва келажак авлод ҳеч қачон унутмайди.

Халқимизнинг ана шундай минг-минглаб фидойи ва матонатли ўғил-қизларининг хотирасини эслаш, ҳақиқат ва адолатни тиклаш, замондошларимиз, хусусан, ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва онгида ўтганлар хотирасига ҳурмат ва эҳтиром туйғусини тарбиялаш мақсадида:

- «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси фаоллари, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик вакилларининг мамлакатимизда Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

- Қатағон қурбонларини ёд этиш маросими ҳар йили 31 август куни Мустақиллик байрами арафасида пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуида ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Поделиться