Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” Халқаро маданият форуми

2021-09-14

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” Халқаро маданият форуми жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари Хива шаҳрида ўтказилади.

Форум доирасида бир қатор тадбирларнинг ҳам ўтказилиши белгиланган, хусусан, Хива шаҳрида ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг навбатдаги мажлисини ўтказиш кўзда тутилган. Фестивалда иштирок этиш учун бугунги кунга қадар ЮНЕСКО ва Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) каби халқаро ташкилотлардан ижрочилар, конференция иштирокчилари, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, Халқаро ташкилотлардан фахрий меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари рўйхатдан ўтказилган.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамиятининг V халқаро конгресси, Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Маданий мерос масалалари бўйича халқаро халқаро маслаҳат қўмитаси кенгашининг йиғилиши, Нукус шаҳрида “Археология ва туризм; салоҳиятни белгилаш ва меросни бошқариш” халқаро археология конференцияси ҳамда II Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш белгиланган.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться