Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон Республикаси прагматик ташқи сиёсати натижасидир

2021-07-15

Марказий Осиё–асрлар давомида умумий маданий маконгаэга ягона организм. Ягона тарих, тилларнинг ўхшашлиги, умумийурф-одатлар ва қадриятлар келажакни биргаликда ва ўзаро ҳамкорликдақуриш учун кенг имкониятларни яратади. Шавкат Мирзиёев

Аввал хабар қилинганидек, 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Мазкур форум олдидан Марказий Осиё халқаро институти эксперти томонидан минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи, уни юзага келтирган асосий омилларва мустаҳкамлаш истиқболлари ҳақида мақола эълон қилинмоқда.

Президентимиз ШавкатМирзиёев бошчилигида олиб борилаётган янги минтақавий сиёсат натижасида Марказий Осиёдаўзаро ҳамкорликянада фаоллашди.Ана шу шароитда “давлатлараро муносабатлардаги ижобий ўзгаришлар қай даражада барқарор ва унингдавомийлигига қандай омиллар ва шарт-шароитлар ёрдам беради?" қабилидаги саволларга жавоб излаш долзарб аҳамият касб этади.

Маълумки, Марказий Осиёҳамкорлиги Ўзбекистоннинг очиқлик ва хайрихоҳликка асосланган прагматик минтақавий сиёсати туфайли принципиал жиҳатдан янги босқичга кўтарилди. Ўтган беш йил давомидаминтақавий ҳамкорликни ривожлантириш борасида том маънода тарихий натижаларга ҳамда ўзаро алоқадор жараёнларни ривожлантиришга эришилди.

Таҳлиллар кўрсатадики, Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришганидан сўнг, минтақада турли интеграцион лойиҳалар амалга оширилган.Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти, Марказий Осиё ҳамкорлик ташкилоти ва Марказий Осиё иттифоқи каби ташкилотлар шулар жумласидан.Бироқ, айрим тўсиқ ва камчиликлартуфайли мазкур ташкилотлар фаолиятиузоққа чўзилмади.

Биринчидан, Марказий Осиё мамлакатларида 1990-йиллар бошидамиллий давлатчиликни шакллантириш устувор ҳисобланган.Иккинчидан, мустақилликнинг дастлабки йилларида минтақа давлатлари ўртасида товар айирбошлаш ҳажми кескин пасайиши ва иқтисодий алоқаларнинг заифлашуви натижасида хорижий давлатлар билан шериклик муносабатларини ўрнатиш сиёсати устунлик қилди.Учинчидан, сиёсий-иқтисодий масалалар бўйича давлатларнинг шаклланиши даврида ислоҳотларнинг турли моделлари ва суръатлари юзага келди.

Аммо, минтақавий ҳамкорликка тўсқинлик қилувчиушбу сабаблар вақтинчалик эди. Шу нуқтаи назардан,“Марказий Осиё” топоними турли  тарихий даврларда турлича фойдаланилган бўлса-да, аввало географик, этномаданий ва сиёсий жиҳатдан, минтақа ривожланиш даврида ҳеч қачон давлатлараро муносабатларни чекловчи чегаралар мавжуд бўлмаган.

Жумладан, минтақа халқларининг кўп асрлик тарихи, маданияти, дини ва тили, умуминсоний қадриятларга содиқлиги давлатлараро юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга якдил жавоб қайтариш, уларни ҳал этишнинг самарали йўлларини аниқлаш ва биргаликда тараққиётга интилишучун муҳим асос яратади.

Кўплаб хорижий экспертлар минтақавий ҳамкорликнинг аҳамиятини юқори баҳолайди.Уларнинг фикрича,ягона тарих, географикбоғлиқлик, муштарак маданият ва динкаби омилларминтақа давлатларининг турли хатар ва таҳдидларга қаршибиргаликда курашишда ўзаро ҳамкорликнинг муқаррарлиги ва устуворлигини белгилаб берди. 

Марказий Осиё давлатлари ўз сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлини, турли ташқи сиёсий-иқтисодий устувор йўналишларини танлаб олган бўлса-да, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларидаги кўп йиллик алоқалар, шунингдек, мунтазам равишдазамонавий хатарва таҳдидларни бартараф этиш уларни доимо бирлаштириб келган.

Минтақавий ҳамкорликка кўмаклашувчи асосий омиллар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин.

1. Халқларнинг ягона тарихий-маданий мероси. Барчамизга маълумки, Марказий Осиё жаҳон миқёсидаги йирик савдо йўллари чорраҳасида жойлашганбўлиб, азалдан маданият ва цивилизация алоқаларида муҳим ўрин тутиб келган. Қадимда Буюк ипак йўли (милоддан аввалги II аср – милодий ХV аср) халқаро транспорт йўлаги сифатида нафақат Осиё ва Европа ўртасидаги савдо алоқаларини, балки қитъалар ва мамлакатлар ўртасида ахборот ва цивилизацион мулоқот алмашувини таъминлаб, янги технологиялар ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги маданияти, маданий қадриятлар ҳамдатехнологик алмашинув учун ҳам қулай шароит яратган.

Замонавий Марказий Осиё минтақасидаги географик хилма-хиллик, кўп миллатлилик, кўп тиллик, этник ва бағрикенглик каби хусусиятлар турли элатлар ва бир-бирига чамбарчас боғланган маданий алоқадорлик, минтақанинг ўзига хос хусусиятларни белгилаб берди.

2. Транспорт-коммуникация ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш салоҳиятининг мавжудлиги. Транспорт-коммуникация ваэнергетика соҳасидаги алоқаларни такомиллаштириш ҳамда транзит салоҳиятиниошириш масаласи минтақа давлатларини бирлаштирувчи устувор вазифалардан ҳисобланади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Марказий Осиё яна бир бор Ғарб ва Шарқ ўртасидаги асосий транспорт марказига айланиши мумкин.Бунда транспорт-коммуникация салоҳиятининг аҳамияти қуйидаги омиллар билан белгиланади: геоиқтисодий (глобал иқтисодий марказлар ўртасидаги боғловчи алоқа), геосиёсий (транспорт йўлаклари барқарорлиги ва хавфсизлиги), инфратузилма (транспорт тармоғининг юқори ўтказувчанлиги ва нисбий ривожланиши), технологик (юкланмайдиган технологиялар ва логистика хизматларидан фойдаланган ҳолда) омиллар.

3. Минтақавий хавфсизликка умумий таҳдид ва хатарлар. Марказий Осиёдавлатларихавфсизлик нуқтаи назаридан умумий таҳдид ва хавф-хатарларга эга. Шу боис улар ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида кўплаб мақсадли ҳаракатларни амалга оширмоқда. Жумладан,минтақа давлатлари ўртасида хавфсизлик, барқарорлик ва ривожланишнинг муҳим шарти сифатида БМТ, ШҲТ, МДҲ, ЕХҲТ каби халқаро тузилмалар доирасида ўзаро яқин алоқалар ўрнатилди.

Ишонч билан айтиш мумкинки, Марказий Осиё давлатларини замонавий хавф ва таҳдидларга қарши туриш зарурати бирлаштиради. Бунгаэса  минтақа давлатларининг фаол иштироки орқалиэришиш мумкин.

Буларнинг барчаси Марказий Осиёни ҳамкорлик ва тараққиёт минтақасига айлантириб, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим пойдевор яратмоқда. Таъкидлаш жоизки, Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан сўнг, Марказий Осиёда минтақавийҳамкорликнинг янги босқичи бошланди. Айниқса, давлатлараро муносабатлар бутунлай янги босқичда ривожланмоқда. Бунда Ўзбекистоннинг қуйидаги омиллар билан тавсифланган конструктив ва амалий сиёсати ёрдам берди.

Аввало, минтақа мамлакатлари аввалги тажрибалардан тегишли сабоқ чиқарди.Унга кўра турли минтақавий тузилмалар бирлаштирувчи омил вазифасини ўтамасдан, аксинча ўзаро ҳамкорликка ўзига хос тўсиқ бўлди. 

Шу туфайли Марказий Осиё давлатлари тараққиётнинг муҳим масалалари бўйича ҳамжиҳатликда ишлаш учун доимий мулоқот майдонини яратишга келишиб олди. Бу минтақада қандайдир янги халқаро ташкилотни шакллантириш ёки ўз Низомига эга бўлган ва давлат органларидан юқори турувчи интеграция тузилмасини яратиш шарт эмаслигидан келиб чиқилади.

Натижада, Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиёдавлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувини доимий ўтказиш бўйича муҳим келишувга эришилди. Биринчи ва иккинчи маслаҳат учрашувлари Нур-Султон ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтди.

Иккинчидан, минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи минтақадаги барча мамлакатлар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.

Учинчидан, минтақавий ҳамкорликнинг фаоллашуви Марказий Осиё давлатлари ўртасидабарқарор ва изчил ўсишни таъминлашдаэнг аввало минтақа даражасида самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини англаши натижасидир. Шу сабабли, минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати дунёдаги геосиёсий жараёнларга жавоб сифатида эмас, балки яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч, барча муаммоли масалаларни оқилона келишувлар асосида ҳал этиш натижасида юзага келди.

Шунинг учун ҳам, минтақавий ҳамкорлик истиқболларига оид пессимистик қарашлар асоссиз ҳисобланади. Бу борада Европа Иттифоқи, AСЕAН, Шимолий Кенгаш каби интеграция тузилмалари моделларини ўз тараққиёт йўлига эга Марказий Осиё билан солиштириш мутлақо тўғри келмайди. 

Инглиз олими Луиза Фосеттнинг фикрига кўра, Марказий Осиёда мавжуд ҳамкорлик алоқалари "юмшоқ минтақалашув" таърифига  мос келади. Унинг фикрича, бу ерда норасмий меъёрлар, тартиб-қоидалар ва шакллар муваффақиятлиҳамкорликни амалга оширишда муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, ўзаро мулоқот майдончаларини яратиш, кўплаб норасмий учрашувларни ўтказиш ва турли соҳалар бўйича шартномаларни имзолаш минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга кўмаклашувчи ўзаро алоқа нормалари ишлаб чиқилишига хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, минтақа давлатлари ХХI асрда Марказий Осиёда дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида беш томонлама ҳужжат ишлаб чиқилаётгани ғоят аҳамиятлидир.

Мазкур формат самарадорлигини сўнгги йилларда минтақада эришилган макроиқтисодий натижалар ҳам кўрсатади: савдо айланмаси ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши, ташқи инвестициялар ва сайёҳлар оқими кескин ортиши шулар жумласидан. Хусусан, 2019 йилда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми қарийб 7,1 миллиард долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан (5,9 миллиард доллар) 20 фоизга ўсди.

Бундан ташқари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин. Маълумотларга қараганда, Марказий Осиё давлатларида 2019 йилда қарийб 37,6 миллиард доллартўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилган бўлса,  бу 2016 йилга нисбатан (26,7 миллиард доллар) 40 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, 2019 йилда сайёҳлар оқими 18,4 миллион нафарни ташкил этиб, бу 2016 йилга нисбатан икки баробар юқори кўрсаткичдир. 

Бундан ташқари, минтақа давлатлари юқори даражадаги ҳамкорликни намойиш этиб, турли масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Масалан, коронавируспандемияси бошланганда минтақа мамлакатлари ўртасида яқин ҳамкорлик, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида маълумотлар алмашуви фаоллашгани, транспорт, озиқ-овқат хавфсизлиги ва чегараларни кесиб ўтиш бўйича ҳаракатлар мувофиқлашуви кузатилди. Қолаверса, мамлакатлар бир-бирига дори-дармон, тиббий ва шахсий гигиена воситалари кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамларини жўнатди. Бу борада стратегик қарорлар қабул қилиниб, касалликнинг авж нуқтаси ва ўсишининг олдини олиш, шунингдек, пандемиянинг иқтисодиётга салбий оқибатларини минималлаштириш чора-тадбирлари кўрилди.

Расмий маълумотларга кўра, 2020 йилда ЯИМнингҚозоғистонда2,6 фоиз ва Қирғизистонда 8,6 фоиз пасайиши кузатилди. Минтақанинг қолган мамлакатларидаўсиш суръатисақланиб қолди (Ўзбекистонда – 1,6 фоиз, Тожикистонда – 5,4 фоиз,Туркманистонда – 5,8 фоиз). Ўз навбатида, Жаҳон банки 2021 йилда Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш кўрсаткичи ўртача3,7 фоизгача тикланишини тахмин қилмоқда.

Бундан ташқари,Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг 2020 йил октябрь ойида Қирғизистондаги воқеалар бўйича қўшма баёнотига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Унда “Қирғизистон Республикасининг фаровонлиги, минтақавий хавфсизлик ва бутун Марказий Осиё мамлакатлари барқарор ривожланишининг муҳим омили” экани таъкидланган. “Ягона тарихга эга мамлакатларимиз, эндиликда умумий келажакни барпо этмоқда. Шу мақсадда, Марказий Осиё халқлари тарихий жиҳатдан келажак авлодлар фаровонлиги йўлида тинчлик, тотувлик ва бунёдкорлик истаги ила  бирлашадилар”, дейилади.

Марказий Осиёда юзага келаётган минтақавий ҳамкорлик модели хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан атрофличамуҳокама қилинмоқда, бу борада Марказий Осиё мамлакатларининг бой ижобий тажрибасини ўрганиш муҳимлиги қайд этилмоқда. 

БМТ Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Н.Германнинг сўзларига кўра, "Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик тенденцияси ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, иқтисодий жиҳатдан бир-бирини тўлдириш ҳамда давлатларнинг маданий ва цивилизацион яқинлиги сезиларли даражада ошмоқда. Ҳозир глобал пандемия ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг давом этаётгани сабабли, иқтисодий турғун шароитида, давлатлараро ҳамкорлик ва ишончнинг ижобий динамикаси стратегик аҳамиятга молик товарлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва тиббиёт анжомлари, энергия манбалари кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами етказилиши учун зарур ва хавфсиз йўлакларни тақдим этишга имкон  яратди”.  Унинг сўзларига кўра, “ушбу мураккаб даврда минтақада мавжудбирдамлик, ҳамжиҳатлик руҳидаги анъаналардан ўрнак олса арзийди".

Бугунги кундаМарказий Осиё минтақасинингхалқаро муносабатлар субъекти сифатидаги аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Хусусан, Россия, Хитой, AҚШ, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи каби стратегик ҳамкор давлатлар минтақавий жараёнларни инобатга олган ҳолда, ўзларининг ташқи сиёсатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритмоқда. Мисол учун, Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги мунтазам учрашувлар, яъни “Россия – Марказий Осиё”, “Хитой –Марказий Осиё”, “Ҳиндистон – Марказий Осиё”, шунингдек, AҚШнинг Марказий Осиё бўйича махсус стратегияси ва Европа Иттифоқининг Янги Марказий Осиё стратегиясиқабул қилиниши бунинг яққол далилидир. Минтақавий ҳамкорлик истиқболларини таҳлил қилиш қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини беради: биринчидан, Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик бу ортга қайтариб бўлмас жараён;иккинчидан,Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик ўз тараққиёт йўлига эга; учинчидан, Марказий Осиёдаги ўзаро ҳамкорлик нафақат минтақа давлатлари, балки халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Қолаверса, Марказий Осиёда ҳамкорликнинг ривожланиши трансминтақавий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қулай шароит яратмоқда. Хусусан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги трансминтақавий ҳамкорликни янада кенгайтиришдааввал фойдаланилмаганулкан имкониятлар очилмоқда. 2019 йилТошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви доирасида қабул қилинган Қўшма баёнот ушбу йўналишдаги муҳим ютуқ бўлиб, унда барча давлатларнинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга бўлган қатъий позицияси ўз аксини топган ҳамдаушбу диёрни Марказий Осиёдаги савдо-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларига жалб этиш бўйича саъй-ҳаракатларнинг давом эттириш муҳимлиги алоҳида таъкидланган. 

Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ўтказилаётган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция минтақалараро кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, барқарор ривожланишни таъминлаш, шунингдек, долзарб масалаларга жавоб излаш ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, десак муболоға бўлмайди.

Манба: ЎзА

Поделиться