Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмаси

2021-04-05

2021 йилнинг 5-7 апрель кунлари Тошкентда “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар маркази майдонида илк бор “ИННОПРОМ”.

Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада ва бизнес-дастурда Арманистон, Беларусь, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия ва Япониянинг 300 дан ортиқ саноат компаниялари ва ишбилармонлар делегациялари иштирок этади. Тадбир Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – иштирокчи мамлакатлар ва компаниялар ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, саноатни ривожлантириш ва қўшма корхоналар ташкил этишнинг янги имкониятларини аниқлашдан иборат. Кўргазманинг асосий бўлимлари: транспорт ва энергетика машинасозлиги, саноат АТ, шаҳарлар учун технологиялар, тиббий асбоб-ускуналар ва фармацевтика, металлургия ва материаллар, пластмасса ва каучуклар.

Ўзбекистон мамлакатимиз учун нафақат энг муҳим савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири. Бу мамлакат Россия компаниялари ҳозирги кунда иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик ҳамкорлик лойиҳаларини яратаётган ва уларни келгусида биргаликда амалга оширадиган стратегик ҳамкоримиздир. 300та Россия компанияларининг “ИННОПРОМ”. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги”да иштирок этаётгани “Россияда ишлаб чиқарилган” белгисининг юқори сифат ҳамда очиқ ва ўзаро манфаатли муносабатларга тайёрликни англатишини яна бир бор яққол тасдиқлайди, - дея таъкидлайди Д.Мантуров, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири.

Бизнес дастурининг биринчи кунида Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.Мантуров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков иштирокида “Жаҳон саноат ишлаб чиқариш соҳаси ўсиш драйверларини аниқламоқда” асосий Стратегик сессияси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Россия турли соҳаларда қўшма лойиҳаларнинг йирик тўпламини амалга оширмоқда. Ҳамкорлигимизнинг муваффақияти 2020 йилда пандемияга қарамай мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси қарийб 6 млрд долларни ташкил этгани билан тасдиқланади. Биз бу суммани 10 млрд долларгача етказишни режалаштирганмиз. Ўтказиладиган саноат кўргазмаси янги кооперация лойиҳаларини шакллантириш ва ўзаро манфаатли шартнома ва битимларни имзолаш учун ажойиб платформа бўлади”, – дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков.

“С-GROUP” Корпоратив коммуникациялар маркази томонидан миллий ва ҳудудий даражадаги соғлиқни сақлаш органлари раҳбарлари, шифокорлар ҳамда давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари бошлиқлари, шунингдек, тиббиёт университетлари талабалари иштирокида 6 апрель куни ташкил этиладиган “Миллат саломатлиги” мавзусидаги дастурнинг бир қатор тадбирлари аллақачон ўзбек профессионал аудиториясининг катта эътиборини ўзига тортди.

7 апрель куни давомида “ИННОПРОМ” бизнес дастури “Олий Иқтисодиёт мактаби” ИТУ кўмагида ўтади ва унда асосий эътибор Ўзбекистоннинг йирик университетлари талабалари учун илғор саноат ишлаб чиқаришнинг энг долзарб мавзуларини ёритишга бағишланган тадбирларга қаратилади.

“Биз Россия ва Европа саноат компанияларининг Ўзбекистон бозорига катта қизиқишини кўриб турибмиз, шунинг учун ИННОПРОМ - кўп мамлакатларда танилган 10 йиллик тарихга эга глобал брендимиз ниҳоят Тошкентга келиши бежиз эмас. Зеро, Ўзбекистон ўзининг ақлли давлат бошқаруви, ёш ва билимли инсон капитали, сифатли ишбилармонлик муҳити билан нафақат Россия, балки бутун жаҳон саноати учун янги Элдорадо ҳисобланади, - дея таъкидлайди Антон Атрашкин, “ИННОПРОМ” дастурий директори.

Расмий сайт:

http://tashkent.bigindustrialweek.com

ОАВ рўйхатга олиш учун:

https://innoprom21.ruwidgets.ru/form/press

Маълумот учун: “ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмаси

Россиянинг “ИННОПРОМ” саноат кўргазмаси 2010 йилдан бошлаб Екатеринбургда ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Кўргазма майдони 50 000 квадрат метр бўлиб, у “Екатеринбург ЭКСПО” халқаро кўргазмалар мажмуасининг 4 павильонини эгаллайди. Ҳар йили кўргазмада 600 тадан ортиқ экспонентлар намойиш этилади ҳамда дунёнинг энг йирик компаниялар: «Siemens», «FANUC», «Mazak», «Rittal», «KUKA», «Yaskawa», «Volvo», «SAP», «Dassault Systemes», шунингдек, етакчи Россия ишлаб чиқарувчилари – “Ростех” давлат корпорацияси, “Синара” гуруҳи, ЧҚПЗ, “Росатом” давлат корпорацияси, УТМК, “SOLLERS”, “КАМАЗ” ва бошқалар иштирок этади. Кўргазмага ҳар йили 70 мамлакатдан ўртача 50 мингга яқин меҳмон ташриф буюради.

Кўргазманинг асосий бўлимлари: автоматика ва робототехника, машинасозлик, металлга ишлов бериш, аддитив технологиялар, транспорт машинасозлиги, энергетика, тиббиёт ускуналари.

Кўргазма сайти https://expo.innoprom.com

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться