Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Tashkent Book Fest—2020» II Халқаро кўргазмаси

2020-12-16

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамкорлигида 16-18 декабрь кунлари  анъанавий «Tashkent Book Fest – 2020» II халқаро кўргазмаси ўтказилади.

Тадбир Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта ташаббус доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва китоб мутолаасини янада ривожлантириш, нашриёт-матбаа соҳасида тажриба алмашиш мақсадида  ташкиллаштирилмоқда.

 Коронавирус инфекциясининг глобал миқёсда тарқалиши оқибатида кўпгина давлатлар ўртасида авиақатновлар тўхтатилгани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан COVID-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган эпидемиологик чекловлар ва тавсияларга мувофиқ халқаро кўргазма тадбирлари онлайн шаклда ташкил этилади.

 Кўргазманинг асосий мақсади − китоб ва мутолаани тарғиб қилиш, иштирокчи давлатларнинг адабий меросини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, мутолаа маданиятини шакллантириш, жаҳон ноширлик ва матбаа саноати тажрибасини ўрганишдан иборат.

 Халқаро тадбирда Буюк Британия, Россия, Қозоғистон, Исроил, Чехия, Туркия, Франция, Германия, Бельгия, Ҳиндистон ва бошқа давлатларнинг  нашриёт ва китоб савдо ташкилотларидан  вакиллар иштирок этади.

Кўргазма нафақат китоблар намойиши, балки соҳа ходимлари ва иштирокчилар учун ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни йўлга қўйиш, замонавий технологиялар воситасида виртуал маконда мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади.

 «Tashkent Book Fest» халқаро кўргазмаси доирасида жаҳон ва маҳаллий етакчи нашриётлар ва таниқли муаллифларнинг китоб тақдимотлари, давра суҳбатлари, семинарлар, китобхонлик танловларини ўтказиш режалаштирилган.

 Кўргазма тўғрисида батафсил маълумотни www.tashbookfest.uz сайтидан олиш мумкин.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться