Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Россия ва МДҲ боғлари -2020" форуми

2020-07-08

8 июль куни онлайн тартибда «Россия ва МДҲ боғлари» форуми бўлиб ўтади. Унда иштирок этаётган турли мамлакатларнинг соҳа корхоналари вакиллари инвестиция, технология ва инновация масалаларини муҳокама этадилар, шунингдек, боғдорчилик индустриясида илғор технологияларни етказиб берувчи минтақавий ва халқаро компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам фикр алмашилади, деб хабар қилади Тожикистоннинг «Ховар» агентлиги МДҲ ижроия қўмитаси матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Ташкилотчилар бундай форматда мулоқот ўтказиш ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришда, ғоялар ва тажрибалар билан ўртоқлашишда, кризисни бартараф қилиш бўйича қарорлар қабул қилишда қўл келишини таъкидлашмоқда.

Тадбирда ҳар йили 500 дан зиёд делегатлар иштирок этади. Улар йирик саноат боғлари, узумчилик, резавор мева плантациялари ва уруғчилик корхоналари вакилларидир. Онлайн форум иштирокчиларига яккама-якка музокаралар олиб бориши учун олдиндан белгиланган жадвал бўйича алоҳида виртуал хоналар ажратилади, экспресс-тақдимотлар, видеоалоқалар йўлга қўйилади, раҳбарлар учун ёпиқ онлайн-клуб ташкиллаштирилади.

Онлайн форумнинг асосий йўналиши бизнес экспертларнинг тўғридан-тўғри мулоқотларини йўлга қўйишдан иборат. Шунингдек, хабарда МДҲ мамлакатлари боғбонларининг инвест лойиҳалари тақдимотини ўтказиш, стратегик пленар мажлис чақириш ва соҳани ривожлантириш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам онлайн форум иш режасидан ўрин эгаллагани айтилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться