Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи

2020-06-29

2020 йилнинг 29 июнь - 1 июль кунлари АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Адам Бойлер Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликларида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Бўлажак учрашувлар давомида Афғонистондаги тинчлик музокаралари жараёнини қўллаб-қувватлаш масалалари, DFC маблағларини Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинади.

АҚШ делегацияси 30 июнь куни видеоконференсалоқа орқали бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё - АҚШ” (“C5+1”) шаклидаги вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться