Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро музейлар куни

2020-05-18

18 май – Халқаро музейлар куни. Музейлар ҳар бир халқ илмий-маданий меросини ифода этувчи жонли тарихдир. У халқнинг маданияти, турмуш тарзи, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этади.  

Музейлар  чинакам илмий, маънавий-маърифий ҳазина бўлиб, йилдан-йилга бойиб, қиймати ошиб  боради.  
 
18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан барча музей ҳодимларини самимий табриклаб, келгуси иш фаолиятларида, ҳаёт йўлларида мувафаққиятлар, соғлик ва саломатлик тилаб қоламиз. 
 
Азиз юртдошларимизга эса яна бир бор Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Миллий музей жамғармасининг электрон каталоги ишга тушганини маълум қиламиз. 
Электрон каталог www.goskatalog.uz интернет манзилида жойлашган бўлиб, унга давлат музейларининг 46 таси бириктирилган.  Бугунги карантин ҳолатида уйда қолган ҳолда мазкур виртуал галереялар орқали турли тарихий, илмий, маданий бойликларимиз билан танишишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться