Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак мажлиси

2020-05-12

2020 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида видеоконференцалоқа шаклида Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигидаги мажлис ишида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси - Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этадилар.

Тадбир чоғида халқаро кун тартибининг ва Ҳамдўстлик форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, МДҲ доирасида 2019 йилга мўлжалланган кўп даражали вазирликлараро маслаҳатлашувлар режасининг амалга оширилишини ва 2020 йил учун Режани, шунингдек коронавирус тарқалишига қарши биргаликда қарши курашиш йўлларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Мажлис якунида қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться