Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси

2020-05-11

2020 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисини жорий йил 11 май куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда 20 та масала, шу жумладан, 10 та қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.  

“Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги янги қонунлар шулар жумласидан.

Шу билан бирга, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги, “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилинади.  

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.

Ялпи мажлисда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг, Омбудсман, Ҳисоб палатаси, Бош прокурор ва Марказий банк бошқаруви раисининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилиши ҳам назарда тутилмоқда.

Ялпи мажлис кун тартибига ҳокимлар томонидан қарорлар қабул қилинишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати юзасидан Ҳукуматга парламент сўрови юбориш масаласи киритилган.

Президентимизнинг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини тасдиқлаш масаласи навбатдаги мажлис кун тартибидан ўрин олган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться