Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беларусь-Ўзбекистон аграр форуми

2020-02-25

2020 йил 25-26 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Беларусь-Ўзбекистон аграр форуми бўлиб ўтади. Форум ташкилотчилари – “Продукт.BY” журнали, Беларусь Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ҳамда Беларусь Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси. Тадбирни ўтказиш ғояси Ўзбекистонда давлат томонидан фаол қўллаб-қувватланди. Форумнинг ҳамкорлари – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги элчихонасидир.

"НАВРУЗ" қабуллар уйи икки мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва қайта ишловчилари ҳамда чакана савдо вакиллари, Ўзбекистон ва Беларусь улгуржи харидорлари, техника ва  технологияларни етказиб берувчилар, инвесторлар, лойиҳа ва илмий институтлар, соҳавий университетлар вакиллари учун меҳмондўстлик эшикларини очади. Беларусь томонидан форумга 80 дан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг 150 вакиллари ташриф буюради. Ўзбекистонлик иштирокчиларнинг сони 600 кишини ташкил этади.

Форумнинг кўргазма экспозицияси доирасида 60 та Беларусь ва Ўзбекистон корхоналари ўзларининг экспорт имкониятларини намойиш этадилар. Асосий эътибор қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, наслли чорвачилик ҳамда сут-товар фермалари, сабзавот омборлари ва қайта ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш ва қуриш  соҳаларидаги илғор ишланмаларга, гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, энергия ва ресурсларни тежамкорлик борасида тажриба алмашишга қаратилади. Озиқ-овқат саноати корхоналари ўзларининг энг истиқболли экспортбоп маҳсулотларини профессионал дегустаторларгар тақдим этадилар.

Форум доирасида тўғридан-тўғри В2В музокараларни ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Бунга чакана савдо, ресторан ва меҳмонхона бизнеси, улгуржи савдо компаниялари, фермер хўжаликлари ва ишлаб чиқариш компаниялари вакиллари манфаатдордир. Музокараларни самарали ташкил этиш мақсадида катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Иккала томоннинг бўлажак иштирокчилари ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорликлари, янги мижозларни топиш ва узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатиш иштиёқини билдирмоқдалар.

Беларусь-Ўзбекистон аграр форумида иштирок этиш учун тадбирнинг “uz.produkt.by” расмий сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться