Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркия Олий сайлов кенгаши раисининг Ўзбекистонга ташрифи

2019-12-19

2019 йил 19-23 декабрь кунлари Туркия Республикаси Олий сайлов кенгаши (Türkiye Cumhuriyeti Yüksek Seçim Kurulu) раиси Сади Гувен бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан Туркия делегацияси бўлажак парламент сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади, шунингдек, мамлакатдаги демократик ўзгаришлар ва унинг тарихий-маданий диққатга сазовор жойлари билан танишиш мақсадида пойтахт ва республиканинг минтақаларида бўлади.

Мамлакатимизнинг Туркиядаги Элчихонаси маълумотига кўра, ташриф дастурида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида МСК раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться