Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонга Малайзия парламенти делегациясининг ташрифи

2019-12-20

2019 йилнинг 20-25 декабрь кунлар Ўзбекистонга Малайзия Парламенти Вакиллар палатаси (Dewan Rakyat) спикери Моҳд Рашид бин Ҳаснон бошчилигидаги делегацияси ташриф буюради.

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги Элчихонаси берган маълумотга кўра ташриф дастуридан Тошкент шаҳрида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

Малайзия делегацияси бўлажак парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этади, Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилади ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться