Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталиги

2019-10-29

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги  жорий йилнинг 29–31 октябрь кунлари  “UzEkspoMarkaz” миллий кўргазмалар комплексида чет эл ва маҳаллий илмий-инновацион марказлар, инвестицион жамғармалар, технологик агентликлар, технопарклар, бизнес инкубаторларни бир даврада жамлайдиган “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталигини ўтказади.

Иккинчи бор ташкил этилаётган “INNOWEEK” ҳафталиги маҳаллий тадбиркорлар ва бўлажак сармоядорлар учун янги инновацион технологиялар билан танишиш, чет эл сармоядорларини жалб этиш ва ишончли ҳамкорлар топиш учун ажойиб имкониятдир. Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг етакчи ишбилармон доира вакиллари, етук олимлар, компания бошқарувчилари иштирок этиши кутилаётган ҳафталик доирасида Халқаро инновацион кўргазма, Халқаро инновациялар ва инвестициялар форуми ҳамда халқаро робототехника мусобақаси ўтказилади. Тадбирга 2011 йили кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Дан Шехтман ташриф буюриши кўзда тутилган.

Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш учун юртимизда фаолият олиб бораётган ёш олимлар, бўлажак инвесторлар ва тадбиркорларни “INNOWEEK” ҳафталигига таклиф қиламиз.

Сиз ҳам ташриф буюринг ва бизнесингиз ривожи учун фойдали бўлган битимлар ва келишувлар имзоланишига эришинг! Имкониятни қўлдан бой берманг!

Мурожаат учун тел: +998909750666, +998909494994

Қўшимча маълумотларни www.innoweek.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться