Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бошқарув инновациялари кунлари 2019

2019-10-15

Жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида давлат бошқарувига инновацион ёндашувларни жорий этишга бағишланган ҳар йиллик тадбир – Ўзбекистонда Бошқарув инновациялари кунлари иккинчи бора ўтказилмоқда. Тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби, БМТ Тараққиёт дастури.

Тадбирнинг асосий мақсади— давлат сиёсатини режалаштириш, амалга ошириш ва мониторинг қилишни такомиллаштириш, давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган давлат бошқаруви соҳасидаги инновацион ёндашувлар, услублар ва қарорларни муҳокама қилиш. Инновацион кунлар доирасида рақамли иқтисодиёт, блокчейн, катта маълумотлар,муомала услублари, ақлли шаҳар, рақамли хизматларни лойиҳалаштириш ҳамда бошқа мавзуларда маърузалар, семинарлар ва муҳокамалар ўтказилади.

Спикерлар сифатида инновациялар, рақамли иқтисодиёт, муқобил молиялаштириш давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш бўйича инновацион лабораториялар фаолиятини ташкил этиш, давлат хизматларини лойиҳалаштириш соҳасидаги халқаро ва миллий экспертлар таклиф этилган.

Жумладан:

  • Мустафа Хамви, Passionpreneur компанияси бош директори (БАА/Австралия);
  • Роберт Пашичко, муқобил молия маблағлари бўйича мутахассис, Европа ва Марказий Осиё бўйича БМТ ТД ҳудудий бюроси;
  • Думитру Василеску, сиёсат бўйича мутахассис, Молдовадаги БМТ ТД Инновацион лабораторияси;
  • Джинвон Хо, электрон ҳукумат бўйича маслаҳатчи, профессор (Корея Республикаси);
  • Сангчул Шин, ахборот ва коммуникация технологиялари бўйича маслаҳатчи, профессор (Корея Республикаси);
  • Алишер Файзуллаев, фан доктори, профессор, бизнес-тренер, Ўзбекистоннинг Буюк Британия, Бенилюкс давлатлари, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги собиқ элчиси.

Ўзбекистондаги биринчи Бошқарув инновациялар кунлари 2018 йилнинг декабрь ойида ўтказилган бўлиб, унда инновацион ривожланиш стратегияси, инновацион лабораториялар, ижодий фикрлаш, асосли сиёсат, маълумотлар асосида бошқарув, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда давлат хизматларини лойиҳалаштириш каби мавзуларда семинарлар, маърузалар, тақдимотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилганди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться