Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Open Andijan” I Халқаро инвестиция форуми

2019-10-19

2019 йил 19-20 октябрь кунлари Андижон вилоятида “Open Andijan” I Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Форум Андижон вилояти билан маҳаллий ва хорижий ишбилармон доиралар ўртасида минтақада инвестиция фаолиятини амалга ошириш, инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва Фарғона водийсида инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни ошириш бўйича самарали мулоқот ўрнатиш учун платформа бўлиши режалаштирилган.

Форумда 20 дан ортиқ давлатлардан делегациялар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, халқаро молия институтлари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Жами 500 дан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кўзда тутилган.

Энг кўп делегация Ҳиндистондан келиши кутилмоқда. Гужарат штатининг губернатори Вижай Рупани бошчилигидаги меҳмонларнинг ташрифи, шубҳасиз Ўзбекистон ва Ҳиндистон минтақалари ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир ёрқин далилидир.

Форум доирасида қуйидагиларни ўтказиш режалаштирилган:

- Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Гужарат губернатори Вижай Рупани билан икки томонлама учрашуви;

- Андижонда Шарда университети филиалининг тантанали очилиши;

- форум қатнашчиларига GM Uzbekistan автомобил заводи, шунингдек, Андижон вилояти ҳудудида фаолият кўрсатадиган бошқа корхона ва компанияларга ташриф буюриш.

Форумнинг биринчи кунидаги (19 октябрь) асосий воқеаси форумнинг бизнес дастури - ялпи мажлис ва бўлимларда ишлаш бўлади.

Ёшлар марказида форумнинг ялпи мажлиси иштирокчилари билан Андижон вилояти ҳокими, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари, таниқли чет эллик меҳмонлар ва инвесторлар учрашуви бўлиб ўтади.

Куннинг иккинчи ярмида форум иштирокчилари Савдо-саноат палатаси биносидаги "Made in Uzbekistan" Андижон вилоятининг инвестиция ва саноат салоҳиятига бағишланган кўргазмаси билан танишадилар. Унда “Ўзавтосаноат" АК, “Andizansilko” ҚК, “Сабо" МЧЖ, бундан ташқари “Ҳамкор" МЧЖ, “Neil Granite” МЧЖ, “Макрофарм" ва шу каби бошқа экспорт компаниялари ўзларининг экспорт имкониятларини намойиш этадилар.

Шунингдек, меҳмонлар фармацевтика ва енгил саноат, машинасозлик ва қурилиш саноати, мева-сабзавотни қайта ишлаш бўлимлари ишларида қатнашадилар.

Йўналишлар доирасида чет эл инвесторлари, халқаро молия институтлари вакиллари ва вилоят тадбиркорлари иштирокида Андижон вилоятидаги инвестиция лойиҳалари тўғрисида самарали фикр алмашиш кутилмоқда.

Асосан инвесторлар “Ўзавтосаноат" АК томонидан таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларини маҳаллийлаштиришга қизиқишмоқда. Қоидага кўра, хорижий инвестор, авваламбор, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш ҳақида ўйлайди. Таклиф этилаётган инвестицион маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг диққатга сазовор томони шундаки, улар “Ўзавтосаноат" АК кафолатли истеъмолчига эгадир. Масалан, барча автомобилларнинг моделлари учун хавфсизлик камарларини йиғиш бўйича инвестиция лойиҳаси. Лойиҳанинг тахминий қиймати 8,6 миллион АҚШ долларини ташкил этади, яратилган янги иш ўринларининг сифати 92 кишини ташкил этади, йиллик айланма маблағ ҳажми 12 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва “UzAvtoMotors” ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 100 фоиз истеъмолчиси ҳисобланади.

Машинасозлик саноатидаги 17 та шунга ўхшаш маҳаллийлаштириш лойиҳалари хорижий инвесторларга тақдим этилади, уларни амалга ошириш давомида 280 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилиниши ва 1340 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Тармоқнинг фаолияти натижасида G2B ва B2B форматида аниқ келишувлар ва шартномалар имзоланиши таъминланади.

Форумнинг иккинчи кунида (20 октябрь) иштирокчилар Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги сайёҳлик салоҳияти билан танишадилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться