Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

I Халқаро Геотуристик форум

2019-08-01

2019 йилнинг 1-3 август кунлари Қашқадарё вилоятида Биринчи Халқаро Геотуристик форуми ўтказилади.

1979 йилда асос солинган Китоб қўриқхонаси Ўзбекистоннинг табиат муҳофазасидаги ноёб зоналаридан бири саналади. Халқаро тадқиқотларда тақдим этилган илмий маълумотларни ўрганиш натижасида Китоб Давлат геологик қўриқхонаси дунёдаги ягона Эмс яруси қуйи стандарти, дунё океанидан ерда пайдо бўлган илк ёдгорликлардан бири эканлиги маълум бўлди.

Олимлар томонидан сувдан қуруқликка чиқиш жойи сифатида илмий жиҳатдан тасдиқланган Мазкур фактларни ҳисобга олган ҳолда Форум ташкилотчилари томонидан янги туристик брендни тарғиб қилиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқариш таклиф этилган: «Ҳаёт бошланиши. Ўзбекистон».

Форум доирасида иштирокчиларни Шаҳрисабз бўйлаб ажойиб сафар, шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларига саёҳат кутмоқда. Иккинчи куни Китоб Давлат геологик қўриқхонасига саёҳат, Китоб қўриқхонасидан 3 км. масофада Зинзилбанда жойлашган Эмс ярусига экскурция қилинади. Геология давлат қўмитаси мутахассисларининг илмий тақдимотлари бўлиб ўтадиган илмий-тадқиқот анжуманлари ташкил этилади. Форум доирасида шунингдек, Китоб кенглик станциясига ҳам ташриф буюриш режалаштирилган.

Форум ташкилотчилари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси.

Форум иштирокчилари диққат марказида Китоб Давлат геологик қўриқхонаси объектларини визуал ўрганиш туради.

 

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги

МИЛЛИЙ PR-​МАРКАЗИ

Поделиться