Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда биринчи марта “ТЕМП – 2019” халқаро форуми ўтказилади

2019-06-22

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан жорий йилнинг 22-28 июнь кунлари Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП – 2019” Тошкент халқаро форуми бўлиб ўтади.

“ТЕМП – 2019” (Касаба уюшма ёшлари меҳнат билан якдилдирлар) форуми юртимизда Президентимиз ташаббуси билан аҳоли, айниқса, ёшларни кучли ижтимоий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар, бу борада эришилган тажриба, ютуқларни дунё ҳамжамиятига янада кенгроқ етказиш ва тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.
 
Нуфузли тадбирда 20 га яқин давлатдан 120 нафарга яқин ёш, шунингдек, 100 нафардан ортиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари иштирок этиши кутилмоқда.
 
Форум дастуридан иштирокчиларни мамлакатимиздаги салоҳиятли корхоналар, миллий ҳунармандчилик, шунингдек, Тошкент, Самарқанд шаҳарларининг тарихий обидалари, диққатга сазовор жойлари билан таништириш, ёш спортчилар, жаҳон ва олимпия чемпионлари билан учрашувини ташкил этиш жой олган.
 
Форум доирасида “Мамлакат ижтимоий ривожланишида касаба уюшмалари ёшларининг ўрни: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” халқаро илмий анжумани ташкил этилади.
 
Унда иштирокчилар мамлакатимиз касаба уюшмалари тизимида ёшлар билан ишлаш бўйича яратилган ўзига хос механизм, касаба уюшмаларининг барча бўғинларида ёшлар масаласи билан шуғулланувчи тузилмалар фаолияти билан яқиндан танишади.
 
Иштирокчилар Президентимиз томонидан ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус мазмун-моҳияти билан таништирилади.
 
Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП – 2019” Тошкент халқаро форуми иштирокчиларда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларга яратилаётган шарт-шароитлар, бу жараёнда юртимиз касаба уюшмаларининг тутган ўрни, қолаверса, Ватанимизнинг кўҳна ўтмиши ва бой маданияти ҳақида ёрқин тасаввур уйғотиши билан жиддий аҳамият касб этишига шубҳа йўқ.

Манба: ЎзА

Поделиться