Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро инвестиция форуми тўғрисида

2019-06-07

2019 йил 7-8 июнь кунлари Наманган шаҳрида “Invest in Namangan” халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. Ушбу тадбир Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар билан биргаликда ташкил этилмоқда.

Халқаро форум ишида дунёнинг 35 мамлакатидан йирик хорижий ишбилармон доиралари, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар, туристик фирмаларнинг 250 га яқин вакиллари, шунингдек, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус иштирок этиши кутилмоқда.
 
Бизнес форуми доирасида «Б2Б» шаклида учрашувлар ташкил этилади.
 
Мазкур форум Наманган вилояти учун йирик халқаро тадбир бўлиб, минтақанинг инвестицион, экспорт ва туризм салоҳиятини илгари суриш учун янги платформа сифатида хизмат қилади.
 
Наманган вилояти Ўзбекистоннинг аҳолиси зич ҳудудларидан бири бўлиб, тўқимачилик саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида улкан салоҳиятга эга.
 
Тадбир якунига кўра инвестицион битимлар ва мустаҳкам шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться