Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"OGU – 2019" ва "Power Uzbekistan – 2019” кўргазмалари

2019-05-15

Жорий йилнинг 15-17 май кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида "Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2019" йигирма учинчи ва "Энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2019” ўн тўртинчи халқаро кўргазмалари бўлиб ўтади.

"Ўзатом" агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида мазкур халқаро кўргазмаларнинг аҳамияти ва унинг доирасида ташкил этиладиган конференциялар ҳақида сўз юритилди.
 
“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси томонидан ва унинг "ITE" компаниялари гуруҳидаги ҳамкорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, "Ўзатом" агентлиги, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти расмий кўмагида ташкил этилаётган тадбирдан кўзланган мақсад энергетика, нефть-газ соҳаларини ривожлантириш ва бу борада халқаро тажрибалар билан танишиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.
 
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – "Ўзатом" агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов, “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси бош директори Нигора Ҳасанова ва бошқалар бугунги кунда мамлакатимизда ёқилғи-энергетика соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу тармоққа хориж тажрибаси ва инвестицияларни жалб қилган ҳолда йирик лойиҳаларни амалга татбиқ этишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 
 
Бу йилги анъанавий кўргазмалар фаолиятининг муҳим жиҳати шундаки, унда мамлакатнинг ёқилғи-энергетика тармоғини жадал инновацион ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ташкил этилгани, ўз навбатида, вазирлик соҳага доир ташкил этилаётган тадбирларни қўллаб-қувватлаётгани, хусусан, бу йилги кўргазмалар доирасида халқаро конференцияни ўтказиш ташаббуси билан чиқмоқда. Демак, бу кўргазмалар жаҳоннинг энг йирик нефть ва энергетика компанияларининг етакчи мутахассислари ва раҳбарлари, давлат муассасалари, халқаро банклар, уюшмалар, савдо палаталари, халқаро молиявий корпорациялар, хусусий компаниялар вакиллари учун фикр-мунозаралар, таклиф ва тажрибалар майдонини яратиб беради.
 
– Кўргазмалар ва конференциялар ишида 31 мамлакатнинг 300 дан ортиқ компанияси ва 1000 нафар делегат иштирок этиши кутилмоқда, – деди “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси бош директори ўринбосари Ойимхон Бобожонова. – Жумладан, унда Ўзбекистон, Австрия, Озарбайжон, Беларусь, Бельгия, Венгрия, Буюк Британия, Вьетнам, Германия, Дания, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Испания, Қозоғистон, Канада, ХХР, Корея Республикаси каби давлатлардан вакиллар ўз тажрибасини намойиш этади. Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар халқаро компанияларнинг ёқилғи-энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишга бўлган қизиқишини кучайтирмоқда. Бу эса ушбу кўргазмалар экспозициясида янада яққол намоён бўлади. Иштирокчилар "OGU – 2019" экспозицияси билан "Ўзэкспомарказ”нинг 1- ва 2- павильонларда ҳамда "Атриум 1" залида танишса, 3-павильонда улар учун "Power Uzbekistan – 2019" халқаро кўргазмаси янгиликларидан хабардор бўлиш имконияти яратилган.
 
Таъкидланганидек, "OGU – 2019" кўргазмасида нефть-газ қазиб олувчи компаниялар учун етакчи қазиб олувчи, нефть-газ ва нефть сервиси компанияларининг энг янги технологиялари, инжиниринг ва дастурий ишланмалари намойиш этилади. Иштирокчилар орасида Лукойл, Газпром, DOW, KNOC, Hyundai Engineering, Eriell, Enter Engineering, Turboden, SOCAR, Air Products, Endress + Hauser, JUMO, KROHNE каби маҳаллий ва халқаро нефть-газ ҳамжамиятининг йирик иштирокчилари бор.
 
"Power Uzbekistan – 2019" кўргазмаси бўлимларида энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, электротехника ускуналари, қайта тикланувчи ва энергиянинг муқобил манбалари, куч электроникаси, иссиқлик энергетикаси ускуналари жой олади. Унда «Росатом» давлат корпорацияси, General Electric (АҚШ) ва доимий иштирокчилар – CALIK ENERJI, Aksa Jenerator San. A.S (Туркия), Силовые Машины (Россия), CENK (Туркия), LAMPAR Srl (Италия) каби компаниялар ўз
имкониятларини намойиш этади.
 
Кўргазмалар доирасида биринчи кун “Нефть-газ тармоғидаги янги тушунча – янги геосиёсат” мавзусига бағишланган анжуман, иккинчи кунида эса "Power Uzbekistan – 2019" кўргазмасининг амалий дастуридан ўрин олган янги муҳим воқеа – Ўзбекистоннинг халқаро энергетика конференцияси бўлиб ўтади.
 
Конференцияда тармоқнинг қатор масалалари таҳлил этилар экан, унда атом энергетикаси, энергиянинг қайта тикланувчи ва муқобил манбалари, энергетика хавфсизлиги каби долзарб мавзулар муҳокамасига асосий эътибор қаратилади.
 
Ўзбекистон, Австрия, Беларусь, Буюк Британия, Венгрия, Италия, Қозоғистон, Россия, АҚШ, Туркия, Япония давлатларидан вакиллар иштирок этадиган нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев, “Росатом” давлат корпорациясининг бош директори Алексей Лихачёв, Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг ядро энергетикаси департаменти режалаштириш ва иқтисодиёт бўлими бошлиғи Инзе Эскобар каби экспертлар қатнашади.
 
Шу куни “Ўзатом” агентлиги биносида “Росатом” давлат корпорацияси кўмаги билан Атом технологиялари бўйича ахборот марказини очилишига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтади.
 

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться