Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Франция делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи
2019-04-16
2019 йилнинг 16-17 апрель кунлари Франция Республикаси Ташқи ишлар вазири ҳузуридаги Давлат котиби Жан-Батист Лемуан бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказилади ва турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинади.
Делегация, шунингдек, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига ташриф буюриб, Франция тараққиёт агентлиги лойиҳаларини амалга ошириш жараёни билан танишади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги