Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилоятидаги биринчи халқаро инвестицион форум

2019-04-05

Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишда хорижий инвестицияларнинг аҳамияти катта бўлиб, хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида ўтказилаётган бу каби форумлар юртимизнинг жаҳон сайёҳлик бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаб, чет эллик сайёҳларни оқимини кўпайтиришга хизмат қилади. 

Ушбу форум доирасида Хоразм вилоятининг инвестицион салоҳияти тақдимоти, вилоятда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишув, халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторлар билан маҳаллий тадбиркор ва ҳокимликлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича B2B​ учрашувлар ҳамда кўплаб шартномалар имзоланиши белгиланган.

Форумда вилоятдаги ишбилармон доира вакиллари билан бир қаторда халқаро молия институтлари вакиллари, салоҳиятли хорижий инвесторлар, йирик сайёҳлик компаниялари, бизнес соҳасида фаолият олиб борувчи етакчи экспертлар ва мутахассисларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться