Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали

2019-04-05

Термизда 5-10 апрель кунлари кенг кўламдаги тадбир – биринчи Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилади.

Фестивалда 75 мамлакатдан 170 чет эллик меҳмонлар, жумладан дипломатик корпус вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шарқ маданияти ва санъати соҳасининг мусиқачилари ва экспертлари, шунингдек хорижий ОАВ вакиллари иштироки кутилмоқда.

Тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида ташкилотчилар шаҳарни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, фестивали қатнашчилари ва меҳмонлари учун турар-жойларни инвентаризация қилиш ва янгилаш, жамоат жойларида санитария-гигиена объектларини ўрнатиш ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича иш олиб бормоқда.

Ҳозирги вақтда Термизда ва шаҳар атрофида жами 4 716 та ўринга тенг бўлган 34 меҳмонхона фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида шаҳар ва унга яқин бўлган ҳудудда умумий 483 ўринга мўлжалланган 102 меҳмонхона уйлари барпо этилди.

Фестиваль иштирокчилари орасида Сурхондарё вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилотчилар томонидан вилоятнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида уч тилда 22 мингта буклет ва 1,5 минг тарқатма материаллар, шунингдек, Термиз ва Термиз вилоятининг 2 мингдан зиёд туристик хариталари тайёрланди ва чоп этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться