Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг АҚШга ташрифи
2019-01-23
2019 йилнинг 4-6 февраль кунлари Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева ва меҳнат муносабатлари ва бандлик вазири Шерзод Қудбиев таркибидаги ҳукумат делегацияси амалий ташриф билан АҚШда бўлади.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси маълумотига кўра мамлакатимизнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш масалаларига масъул ҳукумат вакиллари Вашингтон шаҳрида “Cotton Campaign” халқаро коалициясининг йиллик йиғилишида иштирок этади.
“Cotton Campaign” ташкилоти таркибига меҳнат ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ноҳукумат ташкилотлари, пахта етиштиришда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берадиган ишбилармон ва инвестицион компаниялар киради.
Ташриф дастуридан ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар, АҚШ ишлаб чиқарувчилар йирик бирлашмалари, ритейлорлар ва касаба уюшмалари ташкилотлари, Америка кийим ва оёқ кийими ассоциацияси, АҚШ мода саноати ассоциацияси, Америка меҳнат федерацияси, Саноат ташкилотлари конгресси ва бошқалар, Nike, Zara, GAP, Levi’s, H&M, UNIQLO каби етакчи чет эл брендлари вакиллари билан учрашувлар ўрин олган.
Ўзбекистон Элчихонаси хабарига кўра, ҳукумат делегацияси Оқ уй, Давлат департаменти, Меҳнат вазирлиги, АҚШ савдо вакили офиси ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари билан музокаралар ўтказади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги