Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ҳиндистон – Марказий Осиё“ мулоқоти Афғонистон иштирокида

2019-01-12

2019 йилнинг 12-13 январь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ҳиндистон – Марказий Осиё“ мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон иштирокида илк учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтор Тлеуберди, шунингдек, Афғонистон Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний иштирок этади.

Учрашувда ўзаро савдо ҳажмини оширишга кўмаклашиш, транспорт ва логистикани ривожлантириш, саноат, энергетика, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларига инвестициялар, инновация ва технологиялар жалб қилиш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, маданият, илм-фан, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Вазирларнинг биринчи учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилиниши кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться