Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат соҳаси бўйича халқаро конференция

2018-12-14

2018 йил 14 декабрь Tоshkent Hyatt Regency меҳмонхонасида “Меҳнат соҳаси истиқболи: Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллиги арафасида муносиб бандликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Конференциянинг асосий мақсади – муносиб бандликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш учун меҳнат соҳаси экспертлари ва профессионалларини бир жойда  тўплашдан иборат.  

Конференция жараёнида Халқаро меҳнат ташкилотининг бош директори Гай Райдер иштирок этади. Бу ХМТ бош директорининг Марказий Осиё минтақасига илк ташрифидир. Шунингдек, Ўзбекистонга ХМТнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Минтақавий бюроси директори Хайнц Кёллер, ХМТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Бюроси директори Ольга Кулаева, ХМТ бюросининг бандлик масалалари бўйича бош мутахассиси Михаил Пушкин ҳам ташриф буюради.

Россия Федерацияси, Туркия, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Эрон ва бошқа давлатларнинг иштирокчилари конференцияда иштирок этишларини тасдиқлашган. 

Конференцияда БМТ ТД, ЕХҲТ, ЮНИСЕФ, Миграция бўйича халқаро ташкилот, Осиё тараққиёт банки спикерлари бандлик муаммолари ечими бўйича фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади.

Эътиборли жиҳати, Тошкентда бўлиб ўтадиган “Меҳнат соҳаси истиқболи: Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллиги арафасида муносиб бандликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар” халқаро конференцияси Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича 2019 йил дунё бўйлаб ўтказиладиган тадбирларни бошлаб беради.  

Ўзбекистонда шундай юқори савиядаги тадбирнинг ўтказилиши меҳнат ва бандлик соҳаси бўйича эришилган сўнгги даврдаги натижалар туфайли амалга оширилмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йилда АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистонни пахта етиштириш ва териб олишда болалар меҳнатидан фойдаланувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқарди, ХМТнинг дастлабки ҳисоботида эса мажбурий меҳнатга қарши курашишда салмоқли юксалишлар кузатилгани қайд этилди.        

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться