Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон парламент делегациясининг МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 48-мажлиси ишида иштироки

2018-11-29

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси (ПА) Кенгашининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги мамлакатимиз парламент делегацияси 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган МДҲ ПА 48-мажлиси ишида иштирок этади.

МДҲ ПА халқаро ташкилот бўлиб, унинг асосий вазифаси МДҲ иштирокчи давлатларининг қонун ҳужжатларини яқинлаштиришга қаратилган модел қонунлар ишлаб чиқиш ва қабул қилишдан иборатдир.

Ўзбекистон аввал ҳам мазкур ташкилот тадбирларида иштирок этган. МДҲ ПАнинг навбатдаги мажлисида шахсий маълумотлар, туризм, ахборотга оид ривожланиш, таълим сифатини ошириш каби масалалар юзасидан қатор модел ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться