Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Брюсселга ташрифи
2018-11-21
2018 йилнинг 21-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Брюссел шаҳрида бўлади.
Ўзбекистон делегацияси «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида, «Евроиттифоқ – Марказий Осиё» минтақалараро учрашувида иштирок этади ҳамда Брюссел шаҳрида ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Федерика Могерини, ЕИга раислик қилаётган Австрия Ташқи ишлар вазири Карин Княйсель, Белгия Ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерс ва бошқа расмий шахслар билан икки томонлама музокаралар ўтказади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги