Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари ҳамда Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплексларининг тармоқ саноат ярмаркалари

2015-06-10

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 мартдаги “2015 йилда Халқаро саноат ярмарка ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўтказилади.

Тармоқ саноат ярмаркаси ва кооперация биржасини ўтказишдан асосий мақсад ишлаб чиқариш ва қайта ишланган хомашё, материал ва бутловчи буюмлар, тайёр маҳсулотларни етказиб беришда узоқ муддатли хўжалик муносабатларини кенгайтириш, тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш асосида янги турдаги саноат маҳсулотларини ўзлаштириш, мамлакатимизда маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишни режалаштираётган хорижий ҳамкорлар ва бўлажак харидорларни жалб этишда корхоналарга кўмаклашишдан иборат.

Мазкур ярмаркалар жорий йил 10-12 июнь кунлари пойтахтимиздаги "Кўргазма Савдо Маркази" мажмуасининг 3-кўргазмалар павильонида ташкил этилади.

Поделиться