Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда кенг кўламли “Made in Uzbekistan”​ экспорт кўргазмаси

2018-11-27

2018 йил 27-30 ноябрь кунлари Тошкентдаги “Ўзекспомарказ” МКМнинг 3-4 павилионлари ва 2-атриумида биринчи “Made in Uzbekistan”​ экспорт кўргазма-ярмаркаси ўтказилади. Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан “Ўзекспомарказ” АЖ МКМ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Кўргазманинг асосий мақсади – маҳаллий корхоналар томонидан экспорт учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларни намойиш этиш, экспорт контрактлари тўпламларини олдиндан шакллантириш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш.

Кўргазмада 150дан ортиқ маҳаллий корхоналар томонидан текстиль, чарм-поябзал маҳсулотлари, гиламлар, мева-сабзавотлар, электротехника ва кабель маҳсулотлари, автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси, металлургия, нефть-кимё ва бошқа турдаги тайёр маҳсулотлар намойиш этилади.

Шунингдек, тадбир доирасида саноат соҳаси тараққиёти ва иқтисодиётимиз тармоқларининг экспорт салоҳиятига оид қатор конференциялар бўлиб ўтади. Бундан ташқари, кўргазма давомида ишбилармонлар ўртасида иккитомонлама учрашувлар ўтказиш, шартномалар тузиш билан бирга йирик саноат корхоналарига ташриф буюриш имкониятлари мавжуд.

Тадбирларда Европа, Марказий Осиё, Россия, Украина, Афғонистон, БАА, Хитой, Корея Республикаси, АҚШ ва бошқа давлатлардан мингдан зиёд хорижий корхоналар, Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий ҳамкорлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазма ҳақида батафсил маълумот “madeuz.mft.uz​” расмий веб-сайтида.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться