Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нидерландияда Ўзбекистон аграр сектори салоҳиятига бағишланган семинар

2018-12-11

2018 йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс давлатларидаги Элчихонасида Нидерландия Қишлоқ хўжалиги, табиатни асраш ва озиқ-овқат сифати вазирлиги билан биргаликда Алмер шаҳрида мамлакатимизнинг аграр озиқ-овқат сектори имкониятларига бағишланган семинар ташкил этилади.

Семинар мақсади аграр озиқ-овқат секторида ишлаётган иштирокчиларга Ўзбекистондаги воқеалар ва имкониятлар тўғрисида маълумот бериш. Бундан ташқари Қишлоқ хўжалиги, табиатни асраш ва озиқ-овқат сифати вазирлиги режалари, Голландия қишлоқ хожалиги савдо миссиясини 2019 йил мартда Тошкент шаҳрига жўнатиш ва Ўзбекистон пойтахтидаги энг муҳим қишлоқ хўжалиги кўргазмасида Голландия павильонини 2019 йил июнда ташкил этиш тўғрисида семинар иштирокчилари хабардор қилинади.

Семинар дастури билан танишиш учун шу лавҳани босинг.

Рўйхатдан ўтиш бепул.

Ўзбекистонга доир мазкур агро озиқ-овқат семинарида қатнашиш учун pem@phaff.com электрон манзилига ўз исмингиз ва компания номини кўрсатиб хат жўнатишингизни сўраймиз. Агар сизда қандайдир саволлар бўлса Нидерландиянинг “Phaff Export Marketing” фирмаси билан ёки Нидерландиянинг Москва шаҳридаги Элчихонасининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси билан mos-lnv@minbuza.nl электрон манзили ёки +7 (495) 7972917 телефон рақами орқали боғланишингиз мумкин.

Ўзбекистон Элчихонасининг ишонишича, мазкур семинарда иштирок этиш нафақат қишлоқ хўжалиги, ташқи савдо вазирликлари, мамлакатимиз минтақалари раҳбарлари, қолаверса агробизнес вакилларига ҳам фойдали бўлади.

Семинар жаҳонда гўшт-сут маҳсулотларини етиштиришда локомотив ҳисобланадиган Нидерландиянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан алоқа ўрнатиш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотини чиқариш учун мўлжалланган хом ашёни қайта ишлашда қўлланаётган инновацион технологиялар билан танишиш имконини беради.

Ўзбекистоннинг Брюсселдаги Элчихонаси масъул ходими: Бахтиёр Тўраев, телефон +32-484-48-32-72, eumission@uzbekistan.be ва belg@uzbekistan.be электрон манзиллари.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться