Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бухорода сайловга оид халқаро конференция
2018-11-16
Жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида “Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва демократик сайловлар: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.
Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Конференцияни ташкил этишда Олий Мажлис палаталари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирок этади.
Мазкур конференциядан кўзланган мақсад - халқаро ва хорижий экспертлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳаси, шунингдек сайлов жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.
Конференция ишида ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Венеция комиссияси, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, БМТ Котибияти ҳузуридаги Сиёсий масалалар бўйича департаментнинг сайловлар ўтказишга кўмаклашиш бўлими ва бошқа шу каби халқаро институтларнинг вакиллари қатнашиши кутилмоқда.
Халқаро конференция якунида миллий сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш ва демократик сайловларни ўтказиш бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилади.
Манба: ЎзА