Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Open Data Challenge​ миллий танлови

2018-11-30

Жорий йилнинг 30 ноябридан 2 декабрига қадар пойтахтимизда Open Data Challenge​-2018 (Хакатон) — очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда иловалар ишлаб чиқиш бўйича анъанавий танлов бўлиб ўтади.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши остида ”​Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакиллиги, Жаҳон банкининг Тошкентдаги вакиллиги томонидан ташкил қилинмоқда.

Танлов ҳамкорлари – ”​UZINFOCOM​”​ МЧЖ Ягона интегратори, ”​Xabar​”​ газетаси ва “ICT News​” ҳамда ”​InfoCOM.UZ​”​ журналлари .

Open Data Challenge​ танловида иштирокчилар очиқ маълумотлардан фойдаланиб, аниқ белгилаб берилган муддат ичида абстракт ғояларни янги веб ёки мобил хизматларнинг тажриба намуналарига ёки алфа-кўринишларига келтиришади.

Уч кун давомида Open Data Challenge​-2018 иштирокчилари жамиятнинг барча жабҳалари – молия, транспорт, таълим, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа йўналишларда фойдали бўлган янги лойиҳаларни тақдим этадилар.

Open Data Challenge​-2018 танловида иштирок этиш бепул. Фақатгина қатнашчилар рўйхатдан ўтиши талаб этилади. Ташкилотчилар иштирокчиларни интернет билан таъминлаб, ишлаш учун қулай шароит яратиб беришади.

Хакатон натижалари бўйича қуйидаги номинацияларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

1.«Ақлли шаҳар» учун очиқ маълумотларга асосланган энг яхши лойиҳа (мобил ёки веб-илова);

2.Очиқ маълумотларга асосланган энг яхши бизнес лойиҳа (мобил ёки веб-илова);

3.Очиқ маълумотларни генерациялаш (трансформациялаш) бўйича энг яхши лойиҳа (мобил ёки веб-илова).

Шундай қилиб, мобил ва веб-иловалар тадбирнинг моддий маҳсули бўлади. Лойиҳаларни ишлаб чиқишдан ташқари, Хакатон доирасида дастурчилар учун очиқ маълумотлар билан ишлашга оид тренинглар бўлиб ўтади.

Хакатон натижаларига кўра биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни олган иштирокчилар қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.

Бу йилги танловда Гран-при ҳам кўзда тутилган – энг яхши деб топилган жамоа Мадрид шаҳридаги (Испания) Халқаро конференцияга йўлланма олади. Гран-при соҳиби Эксперт ҳакамлар томонидан уч йўналишда биринчи ўринни олганлар орасидан танлаб олинади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш лозим: https://data.gov.uz/ru/challenge/register.

Шунингдек, Facebook​ тармоғидаги https://www.facebook.com/OpenDataChallenge/ саҳифасида ҳам керакли маълумотлар тақдим этилган.

Тадбир ўтказиладиган саналар:

Рўйхатга олиш – 25 ноябргача.

Open Data Challenge​ 2018 тренинглар ва конференция куни – 30 ноябрь.

Open Data Challenge​ 2018 Хакатон кунлари – 1-2 декабрь.

Тақдимотлар ва ғолибларни аниқлаш – 2 декабрь.

Ғолибларни тақдирлаш маросими – 7 декабрь.

Ўтказилиш жойи: Тошкентдаги Инҳа университети (Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 9)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться