Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига ташрифига доир

2015-05-27

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 2015 йил 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади.

Олий даражадаги учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни изчил ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро сиёсий муаммоларни муҳокама этиш мўлжалланган.

Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикаси ҳукумати ва парламенти, етакчи иқтисодий ва молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлари ҳам ташриф дастуридан ўрин олган.

Ташриф якунлари бўйича томонлар икки давлат раҳбарларининг қўшма декларациясини қабул қилади, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланади.

Манба: ЎзА

Поделиться