Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда электрон тижоратга бағишланган йирик анжуман

2018-11-06

Жорий йилнинг 6-7-ноябрь кунлари Windham​ Ташкент меҳмонхонасида молия соҳасидаги энг йирик тадбир – E-Commerce Day​ 2018 бўлиб ўтади.

Бу электрон тижорат мавзусига бағишланган дастлабки энг йирик анжуманлардан биридир.

E-Commerce Day​ анжуманида экспертлар юртимизда молия ва банк соҳаларининг, хусусан, интернет-тижоратнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этишади ва жаҳонда уни ривожлантириш борасидаги тажрибалар билан ўртоқлашилади. Шунингдек, молия инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича фикр алмашишади.

Анжуманда А. Иванов (Россия ва бошқа мамлакатлардаги масофавий савдо миллий ассоциацияси президенти), Л.Зондберг (Россиянинг энг катта экспресс-етказиб берувчиси ва логистика оператори — ДПД тижорат директори), Д.Григориев (Wunder Digital Agencyning​ ривожлантириш бўйича директори) ва бошқа машҳур мутахассислар иштирок этишади.

Тадбир қатнашчилари электрон тижорат бўйича фойдали тажрибага эга бўлишлари, интернет орқали савдо қилишни ўрганишлари ва, энг муҳими, бизнес учун керакли ҳамда муҳим алоқаларни ўрнатишга эришишлари мумкин.

Шунингдек, анжуманда интернет-савдо провайдерлари (курьерлик хизматлари, бухгалтерия, молиявий хизматлар), чакана ва электрон савдо ҳамда хизматлар (дўконлар, интернет-дўконлар), АТ ва инновациялар соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар (инжиниринг, ишлаб чиқиш ва дастурий таъминот) ҳам қатнашишади.

Тадбир Ўзбекистон Электрон савдо палатаси томонидан ташкил этилмоқда. «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази тадбирнинг ҳамкори ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться