Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм соҳасида биринчи Халқаро инвестицион форум

2018-11-19

Форум ҳақида

19-21 ноябрь кунлари биринчи марта Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги элчихонаси, Ташқи савдо ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкиллаштирилган туризм соҳасидаги халқаро инвестицион форум ўтказилади.

Маълумки, туризм бутун у билан боғлиқ барча инфратузилмани ривожлантиришга (транспорт, ижтимоий хизматлар, хизматлар ва ҳ.к.) тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади ва натижада уни иқтисодиётнинг юқори даромадли соҳасига айлантиради. Шу муносабат билан, туризмни ривожлантириш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ва мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш мақсадида 19-ноябрь куни “Ўзекспомарказ“ МККда биринчи халқаро туристик инвестицион форум ўз ишини бошлайди.

Кимни кутиш керак?

Форумда Европа ва Осиё мамлакатлари сармоядорлари, халқаро молия институтлари ва туризм соҳасидаги ташкилотлар вакиллари, сайёҳлик соҳаси мутахассислари, мамлакатимиз ва чет эл компанияларининг раҳбарлари иштирок этадилар.

Нима бўлади?

Форум дастури доирасида иштирокчиларни тақдим этилаётган, инвестицияларни жалб қилиш потенциалига эга лойиҳалар билан таништириш учун матбуот анжумани, "Чорвоқ" эркин туристик зоналари, “Самарқанд шаҳри“, “Қадимий Бухоро“ сайёҳлик ҳудудлари, Сурхондарё вилоятида кичик сайёҳлик ҳудудлари яратиш, шунингдек, вилоятларга ташрифлар режалаштирилган.

Халқаро туризм инвестицион форуми натижалари бўйича инвесторлар ва туризм сектори вакиллари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться