Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ ҳукумат бошлиқлари Остонада учрашади

2018-11-02

2 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида МДҲ мамлакатлари ҳукумат бошлиқлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

МДҲ ҳукумат бошлиқлари тор доирадаги йиғилишда иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишади, шунингдек, кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказиладиган жой белгиланади.

Ҳамдўстлик мамлакатларининг ҳукумат бошлиқлари кенгайтирилган мажлисда турли соҳалардаги ҳамкорликка оид 13 та масалани кўриб чиқади.

Хусусан, МДҲ га аъзо давлатларнинг ядро ёки радиация ҳалокатига тайёргарлик кўриши ва бу фалокатлар оқибатини бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатиш бўйича биргаликдаги келишуви ҳам муҳокама этилади.

Ҳужжат атом энергиясидан фойдаланиладиган объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича актларни тўлдиришни кўзда тутади. Бу объектларнинг бир нечтаси МДҲ мамлакатлари чегараларида жойлашган бўлиб, радиоактив материаллар (жумладан, ядровий ёқилғилар) мунтазам равишда узатилади.

Шартнома лойиҳасига кўра, ҳар бир иштирокчи томонда ваколатли орган белгиланади. Бундан мақсад, қийин вазиятларда биргаликдаги ҳаракатнинг самарадорлигини, тезкорлигини оширишдан иборат.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларининг “Уран қазиб олиш саноати таъсир кўрсатадиган ҳудудлар мелиорациясини яхшилаш” дастурига бир қатор ўзгартишлар киритиши ҳам кутилмоқда. Дастур Қирғизистон Республикасидаги бешта ва Тожикистон Республикасидаги битта радиациядан ифлосланган объектни қайта тиклашга мўлжалланган. Мазкур объектлар нафақат маҳаллий аҳоли соғлиғи учун зарар етказади, балки Марказий Осиё минтақасида юзага келиши мумкин бўлган техноген фалокат хавф манбаи ҳам саналади, чунки радиоактив зоналарда фавқулодда ҳолат юзага келганида, ифлосланган зоналардан қўшни мамлакатлар ҳам жиддий зарар кўриши мумкин.

МДҲ мамлакатлари ҳукумат бошлиқлари йиғилишида, шунингдек, ҳамдўстлик мамлакатлари билан солиқ маъмуриятини амалга ошириш учун давлатлараро электрон ахборот алмашиш ҳақида Протокол имзоланиши ҳам кутилмоқда.

Ҳукумат бошлиқлари, шунингдек, 2020 йилгача бўлган даврда МДҲ га аъзо мамлакатларнинг Давлатлараро инновацион дастури доирасидаги давлатлараро тадбирлар ва инновацион лойиҳалар натижасида яратилган интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқ тартибини тасдиқлайди.

Шунингдек, йиғилишда МДҲ га аъзо мамлакатларнинг 2019-2020 йиллар учун гуманитар соҳадаги тадбирлари режаси ҳам тасдиқланади.

Хабарда келтирилишича, бу тадбирлар келгуси икки йилда МДҲ га аъзо мамлакатларнинг гуманитар соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган тўққизта бўлимдан иборат. Режа лойиҳасига кўра, бу даврда 140 дан ортиқ тадбир ўтказилади. Уларнинг ярмидан кўпи маданий тадбирлар ва 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги доирасидаги тадбирлар саналади.

Бундан ташқари, йиғилишда 1997 йил 17 январдаги Алоқа воситалари тизимини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш бўйича келишувга ўзгартириш киритиш ҳам режалаштирилмоқда.

Манба: МДҲ Ижроия қўмитаси

Поделиться