Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи

2018-10-18

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан жорий йил 18 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади.

Давлат раҳбарлари мунтазамлик касб этган сиёсий мулоқотнинг давоми сифатида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ҳолати юзасидан фикр алмашадилар. Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ташриф кун тартибидан долзарб халқаро масалалар, жумладан, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига кўмаклашиш масалалари ҳам ўрин олган.

Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида илк бор Таълим форуми ва “Ўзбекистон-Россия” ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилади, шунингдек, мамлакатимизда атом электр станцияси қурилишининг бошланишига бағишланган маросим ҳам ўтказилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, 2019-2024 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури, 2019-2021 йилларда маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик дастури, Ўзбекистонда Россиянинг етакчи олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги келишув, "Суффа" халқаро радиоастрономик обсерваториясини ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси" ва бошқа муҳим икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Ташриф давомида, шунингдек, Ўзбекистон билан Россия ҳудудлари ва ишбилармон доиралари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться