Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши

2018-10-10

Жорий йилнинг 10—12 октябрь кунлари Тошкент шаҳарида МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу йиғилиш ўтказиладиган давлатларнинг географик жойлашуви ва иштирокчилар таркиби йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг 48-мажлиси бўлиб ўтган эди.

Мудофаа вазирлари кенгаши доирасидаги ўзаро ҳамкорлик минтақада мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг долзарб муаммоларига жавоб беришга имкон беради. Кенгаш МДҲнинг миллий ва жамоавий манфаатларига қўшилиш имконини берадиган ноёб платформа вазифасини ўтайди.

Навбатдаги йиғилиш “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться