Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегациясининг ШҲТ ҲРКда иштироки

2018-10-11

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлари) кенгашининг (ШҲТ ҲРК) навбатдаги мажлисида иштирок этади. Тадбир 11-12-октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

Мажлиснинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, уларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар, Кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга оширишнинг бориши, ШҲТ доирасидаги лойиҳалаш фаолиятини молиявий таъминлаш механизмлари тўғрисида фикр алмашиш ўрин олган.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари шунингдек ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ҳамда Банклараро бирлашмаси фаолиятини, ташкилотнинг 2019 йил учун буджетини, ШҲТ ҲРК кейинги мажлиси муддати ва жойини муҳокама қиладилар, мазкур масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қиладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться