Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

VIII Халқаро Тошкент замонавий санъат биенналеси

2018-10-09

Шу йилнинг 9-14 октябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳридаги кўргазма залларида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилига бағишлаб VIII Халқаро Тошкент замонавий санъат биенналеси ўтказилади.
 

Мазкур замонавий санъат анжумани Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”даги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда. Шу билан бирга, мазкур халқаро кўргазма ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, анъаналаримизни сақлаб қолиш ва уларни хорижий мамлакатлар вакилларига кенг тарғиб этиш, шунингдек, замонавий санъатни ривожлантиришдек мақсадларни кўзлаши билан ҳам аҳамиятлидир.
 
Бу йил ижодий лойиҳа тадбирлари кўҳна Бухоро шаҳрида ҳам ташкил этилиши мазкур ранг-баранг кўргазмаларга ижодкорлар, ёш мусаввирлар ҳамда юртимизга келаётган сайёҳлар эътиборини тобора кўпроқ жалб этиш имконини беради. Ушбу биеннале истиқлол йилларида миллий тасвирий санъатимизни равнақ топтириш, унинг бетакрор анъана ва мактабларини ривожлантириш, юртимиздаги мусаввирлар, фотоижодкорлар, уста ва ҳунармандлар, дизайнер ва ҳайкалтарошларнинг эркин ва самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитларни яратиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларни намойиш ва сарҳисоб этиш учун яна бир қулай имкониятдир.
 
VIII Халқаро Тошкент замонавий санъат биенналеси доирасидаги кўргазмалар пойтахтимиздаги Марказий кўргазмалар зали, Ёшлар ижод саройи, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси, Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи, Тошкент Фотосуратлар уйи, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳамда Бухоро шаҳридаги Арк ўлкашунослик музейи, Ситораи Моҳи Хоса саройи кўргазма залларида бўлиб ўтади.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг матбуот анжуманлари залида хорижий меҳмонлар иштирокида Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда замонавий санъатнинг ривожланиши масалалари бўйича маърузалар тингланади. 

Манба: ЎзА

Поделиться